Бир кечада 226 киши коронавирус юқтириб олди

Жамият

image

Бугун, 12 сентябрь соат 10.00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 46498 (+226) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

•    77 нафари Тошкент шаҳрида;

•    53 нафари Самарқанд вилоятида;

•    30 нафари Тошкент вилоятида;

•    21 нафари Андижон вилоятида;

•    20 нафари Хоразм вилоятида;

•    8 нафари Бухоро вилоятида;

•    7 нафари Қашқадарё вилоятида;

•    5 нафари Сурхондарё вилоятида;

•    3 нафари Навоий вилоятида;

•    2 нафари Фарғона вилоятида аниқланган.

Шу билан бирга, Шайхонтоҳур туманида яшаган 69 ёшли В.Т. (эркак) ҳамда Паркент туманида яшаган 65 ёшли М.Н. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда Ўзбекистонда 43023 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 3093 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

140

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг