... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Москва кредит банки ижтимоий ролик билан одамларнинг кўзини очмоқда


09:30, 13.12.2016 Олам
 1 193

Ушбу видеороликда қизига вақт ажрата олмаётган бизнесвуман ҳақида сўз боради.

Кеча, 12 декабрь куни Москва кредит банки оилавий муносабатлар, ота-онанинг фарзандга бўлган меҳри ҳақидаги янги йил видеоролигини омма эътиборига ҳавола этди.
 
Москва кредит банкининг ўзи муаллифлик қилган ушбу видеороликда қизига вақт ажрата олмаётган бизнесвуман ҳақида сўз боради.
 
Маълумотларга кўра, тасвирга олиш ишлари Россия ҳамда Грузияда олиб борилган. Баъзи кадрлар 3 минг метр баландликда туриб олинган. Видеороликка SIF 309 деб номланувчи болгар симфоник оркестри саундтрек ёзиб берган. Ушбу мусиқага Grammy Awards мукофотини бир неча бор қўлга киритган ижодкор Эдриан Бушби продюсерлик қилгани айтилмоқда.
 
Москва кредит банки YouTube орқали видеороликка қуйидагича изоҳ қолдирган.
 
“Янги йил ва Рождество – энг муҳим нарсалар ҳақида ўйлаб кўриш, уйнинг иссиқ тафтидан баҳра олиш учун яхши имконият. Моддий муаммоларга жавоб топишни ўз касбининг професионалларига ишониш лозим”.
 
Дарҳақиқат, видеоролик яқинларимиз, оила аъзоларимиз, фарзандларимизга бўлган меҳрни қай даражада бераётганмиз ҳақидаги саволларга жавоб топишга ундайди.
  
Онасидан меҳр кутган маъюс қизалоқнинг қорбобога ёзган мактубидаги илтимоси унинг онасига жуда катта дарс бўлди.
 
“Қорбобо, менга онамни совға қил”, дея қорбобога мактуб битган қизалоқнинг онаси қорбобо томонидан ўғирлаб кетилади. Узоқ йўл юргач, қорбобо аёлга қизининг мактубини беради. Қизининг истаги ҳақида ўқиган аёл, хатосини тушуниб етади.
Умида Якубова

Теглар:Москва Кредит банк Видеоролик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!