... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

МОҚ президенти Умид Аҳмаджонов Швейцарияга жўнаб кетди


10:36, 02.07.2018 Спорт
 812

Аҳмаджонов Халқаро олимпия қўмитаси раҳбари Томас Бахнинг таклифига кўра йўл Швейцарияга олган.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти ва ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов Швейцарияга жўнаб кетди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар бермоқда.
 
Умид Аҳмаджонов Халқаро олимпия қўмитаси раҳбари Томас Бахнинг таклифига кўра йўл Швейцарияга олган бўлиб, у ХОҚ қароргоҳи жойлашган Лозаннада Томас Бах билан учрашув ўтказади, бутун дунё Олимпия оиласи ва Олимпия ҳаракати билан яқиндан танишади.
 
Буэнос-Айрес ва Токиода бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларига кўрилаётган тайёргарлик ҳақида фикр алмашади ва дунё спортида юз бераётган янгиликлардан хабардор бўлади. Шунингдек, халқаро алоқаларни мустаҳкамллаш йўлида ўзига хос кўприк ўрнатади.
 
“Албатта бу ҳамкорлик яқин вақт ичида ўз самарасини бериши аниқ. Ўзбекистон нуфузли халқаро спорт ташкилотлари билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор. Швейцарияга амалга оширилаётган ташриф ҳар томонлама унумли ва самарали бўлишини кутиб қоламиз”, дея ёзади МОҚ Матбуот хизмати.
 
МОҚ раҳбарининг Швейцарияга ташрифи, у ерда ўтказиладиган музокаралар натижаси билан Миллий олимпия қўмитасининг расмий сайти ҳамда “Qalampir.uz” орқали хабардор бўлиб боришингиз мумкин.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Умид Аҳмаджонов ХОҚ Швейцария 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!