Игорь Додон Ўзбекистонга келади

Олам

image
Шавкат Мирзиёев Молдова Президенти билан учрашди north_east

Шавкат Мирзиёев Молдова Президенти билан учрашди

Молдова Республикаси Президент Игорь Додон 2020 йилда расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда “Noi.md” хабар берди.

Маълумотларга кўра, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарлари саммити бошланишидан аввал Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашувда шунга келишилган.

Президентлар учрашувда икки давлат ўртасидаги алоқаларни ҳар томонлама ривожлантириш муҳим эканини қайд этган. Икки давлат раҳбарларининг сўнгги ўзаро ташрифлар алмашинувига 20 йилдан ортиқ вақт ўтган. Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг сўнгги йиғилиши 2002 йилда ўтказилган.

Томонлар парламентлар даражасида алоқаларни йўлга қўйиш ва савдо-иқтисодий соҳада ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдорлик таъкидланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Игорь Додон Ўзбекистон-Молдова

Баҳолаганлар

25

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг