Монополияга қарши курашиш қўмитаси бошқарма бошлиғи коронавирусдан вафот этгани айтилмоқда

Жамият

image

Монополияга қарши курашиш қўмитаси 40 ёшли мутахассиси вафот этди. Бу ҳақда қўмита Матбуот хизмати хабар берди ва таъзия билдирди.

Санжар Ҳошимович Абдуқодиров – 1980 йилда Наманган шаҳрида таваллуд топган. Наманган муҳандислик иқтисодиёти институти ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши Академиясини битирган. “ЎзЛиДеп” партияси аъзоси бўлган.

Билдирилишича, узоқ йиллар давомида Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва  назорат қилиш, Давлат мулки қўмитаси ва Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасида фоалият олиб борган.

Айни кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси Қонун ҳужжатларини ва давлат органлари қарорларининг рақобат муҳитига таъсирини баҳолаш бошқармаси бошлиғи лавозимида меҳнат қилиб келган.

“Кимгадир ака, ука, дўст ва ҳамкасб бўлган яқин қадрдонимиз биз сизни соғинамиз! Илоҳим оҳиратингиз обод бўлсин!

Сизнинг ортингизда қолган оила-аъзоларингиз ва яқинларингизга Монополияга қарши курашиш қўмитаси ўзининг чуқур таъзиясини изҳор этади”, дея ҳамдардлик билдирган қўмита.

Ижтимоий тармоқларда Санжар Абдуқодиров коронавирус инфекциясидан вафот этгани ҳақида хабарлар тарқаляпти. Қўмита ҳам ўлим сабаби ҳақида маълумот бермаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

523

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг