... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Мўжиза! Гўдак саккиз соат қабрда қолиб кетиб, омон қолди


09:37, 11.06.2018 Олам
 9 371

Полиция содир бўлган воқеа мўжиза эканлигини айтмоқда.

Бразилияда чақалоқ хато сабаб ўлган дея, дафн этилди. У саккиз соат қабрда қолиб кетган бўлса ҳам омон қолди.
 
Икки полиция ходими ер тагидан гўдакнинг йиғлаган овозини эшитиб қолган ва қазишга тушган. Ярим метр қазигач, улар чуқурликда кичкина қизалоқни кўришади.
 
Полициячилар чақалоқ суяклари синган дея, уни тезда шифохонага етказганлар. Шифокорлар уни интенсив жарроҳлик бўлимига ётқиздила. Ҳозирда чақалоқнинг аҳволи яхшиланиб бормоқда.
 
Полиция текширувлар ўтказиб, чақалоқнинг онаси 15 ёшли бразилиялик ёш қиз эканини аниқлаган. Қизнинг сўзларига кўра, туғриқ ювиниш хонасида бошланган ва боши билан ваннага йиқилган.
 
Чақалоқ йиғламагач, 57 ёшли бувиси чақалоқни ўлган деб ҳисоблаган. У гўдакни анъаналарга кўра, матога ўраб, кўмишни маслаҳат берган.
 
Полиция бошлиғи, содир бўлган воқеани мўжизага тенглаштирмоқда.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Бразилия гўдак 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!