Мадинадаги ЙТҲ жабрланувчилари орасида ўзбекистонликлар борми?
Жамият
−
19 Октябрь 2019
6050Аввалроқ, Саудия Арабистонида зиёратчиларни олиб кетаётган автобус юк машинаси билан тўқнашиши натижасида 36 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
Маълумотларга кўра Мадина округининг Ал-Аҳал туманида 39 нафар йўловчиси бор автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган. Автобус оғир юк машинаси билан тўқнашган.
ЙТҲ оқибатида полиция маълумотига кўра 35 киши Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборотига кўра 36 киши вафот этди, 4 нафар йўловчи жароҳат олди ва шифохонага ётқизилган. Саудия Арабистони тегишли органлари ва Қизил ярим ой бошқармасининг вакиллари ҳодиса сабаблари юзасидан текширувларни бошлади.
Вафот этганлвр Саудия Арабистонида яшовчи Осиё ва араб мамлакатларидан келган экспатриантлар экани хабар қилинди.
Ташқи ишлар вазирлининг маълум қилишича, Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги дипломатик ваколатхоналарига мазкур ҳодиса оқибатида вафот этганлар ва жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари борлиги тўғрисида маълумот келиб тушмади.