МОҚда туркиялик вакил иш бошлади
Спорт 08 Февраль 22:15 2181
image

Ўзбекистон ва Туркия ишбилармонлари уюшмаси кенгаши раиси Эржан Булут Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол ассоциациясида жамоатчи вакил сифатида иш бошлади. Бу ҳақда МОҚ Матбуот хизматм хабар бермоқда.

У икки мамлакат спорти, хусусан, футболи борасида ҳамкорликда амалга ошириладиган чора-тадбирлар, лойиҳалар ва бошқа масалаларда вакил сифатида ишлайди.  Туркия ва Ўзбекистон ўртасида спорт соҳасида ҳамкорлик қилиш, тажриба алмашиш, икки мамлакат футболи ўртасида яқин алоқаларни йўлга қўйиш, терма жамоалар, клублар ўртасида ўртоқлик ўйинлари ташкил қилиш ва бошқа шу каби режаларни амалга оширилишига кўмак беради.

Маълумот учун, Эржан Булут 1970 йил 13 октябрда Анқара шаҳрида таваллуд топган. Ўзбекистон ва Туркия ишбилармонлари уюшмаси кенгаши раиси, "Ziraat Bank" кенгаши маслаҳатчиси, Ўзбекистон ва Туркия Ziraat Finans Group координатори ҳисобланади.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 23
Рейтинг: 2.8