MMA жангчиси Ҳумоюн Тўхтамуродов қамоқда эмасми?

Спорт

image

Аввалроқ, Республика бўйлаб ўтказилаётган “Долзарб 40 кунлик” тезкор тадбирлари доирасида MMA жангчиси Ҳумоюн Тўхтамуродов Қўқон шаҳрида икки нафар шахсларга тан жароҳати етказиб, ҳодиса жойидан яширингани ва  воқеа ортидан спортчи ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан ушлангани хабар қилинганди.

Спортчи қўлга олинганига қарамай, унинг Instagram'даги саҳифасига story'лар жойлаб борилди ва у ўз кузатувчиларида қўйиб юборилгандай таассурот уйғотди. Бироқ QALAMPIR.UZ манбасига кўра, Тўхтамуродовга Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) 3-қисми билан 3 ойлик қамоққа олиш эҳтиёт чораси танланган.

Спортчи тергов ҳаракатлари давомида эҳтиёт чораси сифатида қамоқда сақланади.

Унинг Instagram саҳифасига бир неча соатлар олдин Туркиянинг Истанбул шаҳрида тушган сурати жойланган. 

Эслатиб ўтамиз, 12 декабрь куни Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев Оммавий ахборот воситаларига пойтахтда ўтказилаётган "Долзарб 40 кунлик” тезкор тадбирлари доирасида қилинган ишлар ҳақида ахборот берганди.

У криминоген вазият барқарорлигини таъминлаш мақсадида, бунга салбий таъсир кўрсатувчи шахсларни жиноий фаолиятига чек қўйишга қаратилган махсус-тезкор тадбирлар олиб борилаётгани ва тадбир доирасида 103 нафар шахс қўлга олингани ва 38 та жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қўқон Ҳумоюн Тўхтамуродов Долзарб 40

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made