Тошкентда халқаро террористик ташкилотга алоқадорлиги гумон қилинган бир гуруҳ шахслар қўлга олинди

Жамият

image

Жорий йилнинг 26 февраль куни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудида яширин фаолият олиб борган халқаро террористик ташкилот ва экстремистик оқим ёлловчиларининг ғоявий таъсирига тушган бир гуруҳ шахсларнинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақида ИИВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, мазкур шахслар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудида ноқонуний диний йиғилишлар ўтказиб, унда Суриядаги халқаро террористик ташкилотлар ғояларини тарғиб қилган. Бундан ташқари, уларни фаолиятини қўллаб-қувватлаб, ушбу ташкилотлар сафига бориб қўшилишни режалаштириб келган.

“Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 2442-моддаси 1-қисми (Диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга рахбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) билан қўзғатилган жиноят иши доирасида пойтахт ва вилоят ҳудудидаги 24 та манзилда тинтув тадбирлари ўтказилиб, 21 нафар шахс ички ишлар идораларига келтирилди”, дейилади хабарда.

Таъкидланишича, ушбу шахсларнинг яшаш манзилларидан жиноятга алоқадор бўлган ашёвий далиллар топилиб, қонуний тартибда расмийлаштирилиб олинган. Айни дамда тергов-суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Т\еррорчилик

Баҳолаганлар

325

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар