Азиз Абдуҳакимовнинг ота-онаси ҳам коронавирусга чалинди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси аъзоси Азиз Абдуҳакимовнинг ота-онаси ҳам коронавирус юқтириб олган. Бундан ташқари амалдорнинг икки яқини ҳам ушбу хасталикдан вафот этган. Бу ҳақда у “Ўзбекистон 24” телерадиоканалига берган интервьюсида маълум қилди. 

“Афсуски, коронавирус инфекцияси на ёш, на миллат, на касб, на жамиятдаги мавқени инобатга олмайди. Ҳар куни кўплаб фуқаролар ушбу инфекция билан касалланаётганини кўриб турибмиз. 

Афсуски, ота-онам ҳам ушбу касалликка чалиндилар, ваҳоланки мен ҳар доим улардан зарур эҳтиёт чораларини кўришни, барча карантин талабларига риоя этишни сўрагандим. Бироқ бир марта бозорга бориб-келишнинг ўзи уларнинг ҳам касалликка чалиниши учун етарли бўлди, ҳозир улар даволанишмоқда”, дейди Бош вазир ўринбосари.

Ўзбекистонда коронавирусга чалиниб, вафот этганлар 114 нафарга етди. Улар орасида Абдуҳакимовнинг яқинлари ҳам бор. Бу ҳақда у шундай дейди: 

“Охирги икки ҳафта ичида яқин икки инсонимни йўқотдим.  Афсуски,  бундай фожиа ҳар биримиз билан юз бериши мумкин.  Биз жуда ҳам эҳтиёткор бўлишимиз лозим.  Ҳозир коронавирус инфекцияси барча ҳудудларда тарқалаётганига гувоҳи бўляпмиз. Шу муносабат билан Республика махсус комиссияси томонидан карантин чекловлари 15 августга қадар узайтирилди”. 


Мақола муаллифи

Теглар

Азиз Абдуҳакимов Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

542

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг