АҚШда фавқулодда ҳолат, Кореядан қайтарилган ўзбекистонликлар – воқеа-ҳодисаларнинг қисқа дайжести

Жамият

image

Жаҳон янгиликлари

АҚШ. Вашингтон штати губернатори Жей Инсли коронавирус сабаб штат ҳудудида фавқулодда ҳолат жорий этилганини эълон қилди. Губернатор, шунингдек, давлат муассасалари ва идораларига давлат ресурсларидан фойдаланишни ҳамда коронавирус тарқалишига қарши курашиш учун барча имкониятларни ишга солишни буюрди. Фавқулодда ҳолат, шунингдек, штатнинг Миллий гвардиясини жалб қилиш имкониятини ҳам англатади.

Туркия. Мамлакат ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу 47 113 нафар муҳожир Туркиянинг Европа Иттифоқи чегараларини кесиб ўтганини билдирди. Aввалроқ Президент Эрдўған суриялик қочқинлар учун Европа Иттифоқи билан чегараларини очганини айтган эди. Кеча, 29 февраль куни Сойлу 36 мингдан ортиқ муҳожир Туркияни тарк этганини маълум қилди.

Япония. Белиз байроғи остидаги GUOXING-1 юк кемаси Япониянинг Aомори префектураси сувларида балиқчилар кемаси билан тўқнашиши оқибатида чўкиб кетди. Юк кемаси экипажининг 13 аъзоси бедарак йўқолгани айтилмоқда. Уларнинг барча аъзолари чет элликлардан иборат бўлган. Улар орасида Хитой, Вьетнам ва Филиппин фуқаролари ҳам бор эди. Бир нафар одамни қутқаришга эришилган.

Ливан. Мамлакат армиясининг патрули Ливан шарқидаги Ҳермель шаҳрида тузоққа тушди. Отишмалар оқибатда бир аскар ҳалок бўлди. Бу ҳақида Ливан Мудофаа вазирлиги хабар бермоқда. Воқеа жойида жойлашган ҳарбий қисмлар ҳужумчиларни тутиб олиш учун махсус операция бошлашгани айтилмоқда.

Ўзбекистон хабарлари

2020 йилнинг 28 февраль куни Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация ва AҚШнинг Aфғонистон бўйича Махсус вакили Залмай Халилзод ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Aфғонистондаги ҳозирги вазият, ушбу мамлакатда тинчлик сиёсий жараёнини тезроқ бошлаш бўйича томонларнинг саъй-ҳаракатлари муҳокама қилинди.

1 март куни куни Тошкент вақти билан соат 2:40 да Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг HY514 рейси орқали етиб келган самолётда жами 231 йўловчи бўлган. ССВ маълумотларига кўра, улардан 182 нафари Ўзбекистон фуқароси, 49 нафари хорижий мамлакатлар фуқаросидир. Эндиликда эвакуация қилинганларнинг барчаси коронавирус Ўзбекистонга кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш, хавфсиз санитария-эпидемиологик ҳолатни таъминлаш ҳамда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида махсус тайёрланган тиббиёт муассасасига жойлаштирилади ва икки ҳафта давомида карантинда сақланади.

Футбол

АПЛ. Англия Премьер-лигаси 28-тури доирасидаги “Уотфорд” – “Ливерпуль” учрашуви бўлиб ўтди. Ўйинда кутилмаган натижа қайд этилди. “Уотфорд” жамоаси йирик – 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Чемпионатнинг ушбу тури доирасида ўтказилган бошқа учрашувларда қуйидаги натижалар қайд этилди:

“Борнмут” – “Челси” 2:2
“Вест Ҳэм” – “Саутҳэмптон” 3:1
“Ньюкасл” – “Бёрнли” 0:0 
“Брайтон” – “Кристал Пэлас” 0:1

А Серия. Италия чемпионатининг 26-тури доирасида “Лацио” жамоаси “Болонья”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, “Наполи” ўз уйида “Торино” устидан ғалаба қозонди - 2:1.

Ла Лига. Испания Ла Лигасининг 26-турида “Валенсия” ўз майдонида “Бетис”ни қабул қилиб, уч очкони қўлга киритди. Учрашув 2:1 ҳисоб билан якунланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

116

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг