... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

Мисрда 16 нафар жангари ўлдирилди


10:42, 12.02.2018 Олам
 1 190

Миср президенти мамлакатда жангариларга қарши кенг кўламли ҳарбий амалиётлар олиб боришга топшириқ берди.

Миср ҳарбийлари мамлакатдаги жангари кучларга қарши кураш олиб бормоқда. Бу ҳақда “Reuters” нашри хабар бермоқда.
 
Ҳарбийлар Синай яримороли, Нил дарёсининг делта ҳудуди ва мамлакатнинг ғарбий қисмида ўтказган амалиётлари натижасида 16 нафар жангари ўлдирилди.
 
Мазкур ҳарбий амалиётда яна 34 киши қўлга олинган ва улар ҳозирда сўроқ қилинмоқда.
 
Шунингдек, Миср ҳавфсизлик кучлари гиёҳванд моддалар етиштирган 6 нафар фермерни ҳам сўроқ қилмоқда.
 
Мамлакатнинг амалдаги президенти Абдул Фаттоҳ ал-Сиси ўтган йилнинг ноябрь ойида жангарилар томонидан масжидга қилинган ҳужумда 300 нафарга яқин киши ҳалок бўлгач жангариларга қарши ҳаракат бошлашга буйруқ берган.
Икром Раҳмон

Теглар:Миср Абдул Фаттоҳ ал-Сиси жангарилар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!