Бир йўла 55 нафар бемор коронавирусдан соғайиб чиқди

Жамият

image
Республика бўйлаб “қизил”, “сариқ” ва “яшил” ҳудудлар рўйхати янгиланди. 6 вилоят “яшил” этиб белгиланди north_east

Республика бўйлаб “қизил”, “сариқ” ва “яшил” ҳудудлар рўйхати янгиланди. 6 вилоят “яшил” этиб белгиланди

Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд вилояти ва Тошкент шаҳрида жами 55 нафар бемор коронавирусдан буткул соғайди. Бу ҳақда бугун, 30 май куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

"Қорақалпоғистон Республикаси юқумли касалликлар шифохонасида 2 нафар, Самарқанд вилояти юқумли касалликлар шифохонасида 9 нафар, Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 37 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида эса 7 нафар жами 55 нафар бемор соғайди ва реабилитацияга кузатилди", дейилади хабарда.

Қайд этилишича, Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 11 нафари эркак, 26 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 78 ёшли онахон бўлса, ёши кичиги эса 2019 йил туғилган чақалоқ. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Хоразм вилоятидан 9 нафар, Самарқанд вилоятидан 7 нафар, Тошкент ва Андижон вилоятларидан 4 нафардан, Сирдарё ва Сурхондарё вилоятларидан 3 нафардан, Тошкент шаҳридан 2 нафар, Бухоро, Фарғона, Навоий, Қашқадарё вилоятлари ҳамда Қозоғистон Республикасидан 1 нафардан.

Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг барчаси эркак бўлиб, ёши каттаси 58 ёшда, ёши кичиги 29 ёшда. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Тошкент вилоятидан 2 нафар, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Наманган вилоятлари, Тошкент шаҳри ҳамда Қирғизистон Республикасидан 1 нафардан.

Қорақалпоғистонда тузалганларнинг 2 нафари ҳам эркак бўлиб, 1 нафари Бухоро вилоятидан, яна 1 нафари эса Хоразм вилоятидан. Эндиликда Қорақалпоғистонда шифо топганлар 129 нафарга етиб, даволанаётганлар 6 нафарни ташкил этмоқда. Ушбу ҳудуд коронавирусдан холи бўлишга жуда яқин турибди.

Шунингдек, Самарқандда тузалганларнинг барчаси ушбу вилоятдан (Самарқанд шаҳри ва Тойлоқ туманидан 3 нафардан, Пастдарғом, Ургут ва Оқдарё туманларидан 1 нафардан). Уларнинг 7 нафари эркак, 2 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 52 ёшда, ёши кичиги эса 25 ёшда. Вилоятда шу пайтга қадар соғайганлар 265 нафар бўлса, эндиликда 274 нафарга етди.

Маълумот учун, бугун ҳозирга қадар 55 нафар бемор тузалиб, мамлакат бўйлаб жами соғайганлар 2783 нафарга етди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Ҳозирда мамлакатда коронавирусга чалинганлар 3523 нафарни ташкил қилмоқда. Бугунгача 14 нафар бемор вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

88

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг