Бош прокурор ўринбосари янги лавозимга тайинланди

Жамият

image

2018 йилнинг февраль ойидан буён Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган Саидлазиз Саидасилович Саидкаримов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15 сентябрдаги Фармони билан Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда палата Матбуот хизмати QALAMPIR.UZ’га хабар берди. 

Саидлазиз Саидкаримов 1982 йил Тошкент вилоятида туғилган.

2002 йил Ўзбекистон Миллий университетини ҳуқуқшунослик мутахассислиги бўйича тамомлаган.

У 2002-2009 йилларда Сирдарё вилояти прокуратураси тизимида турли вазифаларда ишлаган.

2009-2018 йилларда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг бошқарма прокурори, катта прокурори, бошқарма бошлиғи ўринбосари, бошқарма бошлиғи лавозимларида фаолият олиб борган.

Шунингдек, бугунгача Ҳисоб палатаси раиснинг ўринбосари лавозимида ишлаб келган Баҳодир Турабов Президент фармони билан биринчи ўринбосар бўлди. 

Баҳодир Турабов 1972 йил Сурхондарё вилоятида туғилган.

1994 йил Тошкент молия институтини иқтисодчи мутахассислиги, 2000 йил Банк-молия академиясини молия мутахассислиги бўйича тамомлаган. 2007 йилда иқтисод фанлари номзоди илмий даражасини олган.

У 2011-2015 йилларда Молия вазирлиги бошқарма бошлиғи, Бош бошқарма бошлиғи вазифасида меҳнат қилган.

2015-2017 йилларда “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси Бош бошқарма бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган. 

2017-2018 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси бош инспектори, шўъба мудири сифатида самарали меҳнат қилган.

2018-2019 йилларда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасида раис ўринбосари вазифасида ишлаган. 

2019 йил сентябрдан тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси Раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳисоб палатаси Саидлазиз Саидасилович Саидкаримов

Баҳолаганлар

235

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг