7 млрд одамнинг тақдирини бешта мамлакатнинг инсофига топширолмаймиз – Эрдўған
Олам
−
24 Сентябрь 2020
24222
Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг сессияларидаги чиқишларида доимий равишда БМТ Хавфсизлик Кенгашини қайта тузишни талаб қилиб келади. БМТнинг 72-сессиясида “Дунё бешдан буюкдир” иборасини ишлатган Эрдўған, бу галги саммитда ҳам бу бешликни “парчалаш” ғоясини илгари сурди.
Давлат раҳбари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 75 йиллик мақсадлари энди эскилик сарқитига айланганини қайд этди.
Унинг таъкидлашича кккинчи жаҳон урушидан кейинги идеаллар билан тузилган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг бугунги фаолияти натижа бермай қўйган. БМТнинг идеаллари энди низолар ва тўқнашувларнинг олдини олишда самарасиз.
“Ўтган аср талабларига биноан шаклланган тузилмалар билан бугунги имтиҳонлардан ўта олмаслигимизни ҳаммамиз кўриб турибмиз. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг тизимини яна фаоллаштириш учун аввало Хавфсизлик Кенгашини ислоҳ қилишимиз керак. 7 миллиарддан ортиқ одамнинг тақдирини бешта мамлакатнинг инсофи ва раҳм-шафқатига топширадиган Кенгаш тузилиши на адолатли ва на барқарор.
Демократик, шаффоф, ҳисобдор, самарали ва адолатли вакилликка асосланган кенгашни тузиш инсоният учун танлаб бўлмайдиган зарурат бўлиб қолди”, дейди Эрдўған.
Шунингдек, Туркия раҳбари Истанбул шаҳрини Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг марказига айлантиришни таклиф этди. Унга кўра, бу глобал тинчлик ва барқарорлик ҳаракатларини ривожланишига хизмат қилади.
Маълумот ўрнида, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгашининг 5 доимий аъзоси бўлиб, булар – АҚШ, Хитой, Франция, Россия, Англия.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь