Россия шарқига супертўфон яқинлашмоқда

Олам

image

Япония соҳилларига яқинлашиб келаётгани айтилган “Хайшень” супертўфони шимолроққа, Россиянинг шарқий чеккаси бўлган Владивостокка томон ҳаракатлана бошлади.

Кеча, 6 сентябрь куни Владивосток мэри Олег Гуменюк шаҳар аҳолисига “Хайшень” супер тўфони яқинлашаётгани сабабли уйдан кўчага чиқмасликни тавсия қилди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди. 

Таъкидланишича, табиий офат 7 сентябрь куни кечқурун минтақани қамраб олади ва эртаси куни тонггача давом этади. Гуменюк шаҳар аҳолисини хавфсиз жойда ўтиришга имкон берадиган шароитларни яратишга чақирди. 

“Ёмон об-ҳаво пайтида боланинг йўқлиги дарсни бекор қилиш керак дегани эмас. Турли ташкилот ва корхоналар раҳбарларига эса бу куни ўз ходимларини ишга жалб этмасликлари тавсия этилади”, дейилади шаҳар ҳокими баёнотида. 

Бундан ташқари, шаҳар ҳокими вақтинчалик яшаш жойларини тайёрлаб қўйиш ва эвакуация қилиш учун тайёргарлик зарурлигини эслатди.

Маълумот учун, бир неча кун аввал Япония яқинлашаётган янги тўфонга тайёргарликни бошлагани хабар қилинганди. Мамлакатда 600 га яқин ички рейслар қолдирилди. Бундан ташқари, 500 мингдан ортиқ одамни эвакуация қилиш буюрилди.

Рушанабону Султонова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Россия тўфон

Баҳолаганлар

294

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг