Ўзбекистонда кучли шамол ва момақалдироқ бўлиши кутиляпти

Бу қизиқ

image

12-14 май кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали хорижий жанубий ҳудудлар (Эрон) устида шаклланган нам ҳаво оқими киради. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази огоҳлантирди.

12-14 майда республикада вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 13-14 май кунлари айрим жойларга кучли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг баъзи туманларига дўл ёғиши мумкин.

Шамолнинг тезлиги 15-20 м/сгача кучайиши, шамол шиддати 23-28 м/сгача етиши мумкин.

12-14 май кунлари республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор.

Аввалроқ, Ўзбекистонга Каспий денгизидан нам ҳаво оқими кириб келиши ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

636

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг