Навоийда шифокорлар коронавирусга чалингани тасдиқланди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларида Навоий вилоят фтизиатрия ва пульмонология маркази ходими С.Аҳмадовнинг Ўзбекистон Республикаси Президентига мурожаат қилиб, ўзи фаолият олиб бораётган шифохонадаги айрим ходимларда коронавирус инфекцияси аниқланган бўлса-да, масъуллар томонидан ҳеч қандай чора кўрилмаётгани ҳақидаги мурожаати тарқалганди.

Навоий вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси ушбу хабарларга муносабат билдириб, уни тасдиқлади.

“Тегишли мутахассислар томонидан олиб борилган ўрганиш ва суриштирув ишларига кўра ҳақиқатан ҳам мазкур тиббиёт муассасасининг реанимация бўлимида фаолият олиб бораётган тиббиёт ходимларининг бир неча нафарида коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг дастлабки ҳолатлари қайд этилганлиги ўз тасдиғини топган”, дейилади бошқарма хабарида.

Юқоридагиларни инобатга олиб, соғлиқни сақлаш бошқармасининг 2020 йил 23 июндаги 132-сонли буйруғига асосан Навоий вилоят фтизиатрия ва пульмонология марказининг реанимация бўлими карантинга ёпилиб, ҳуқуқ тартибот ходимлари томонидан қўриққа олинган.

Шунингдек, муассасада фаолият олиб бораётган бошқа барча тиббиёт ходимлари, беморлар ҳамда улар билан яқин мулоқотда бўлган барча фуқаролар умумий назоартга олиниб, карантин тартиблари қатъийлаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

508

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг