Дариға Назарбоева ўғлининг ўлимига изоҳ берди

Олам

image

Аввалроқ, Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоевнинг набираси Ойсултон Назарбоев Лондонда вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.

Ойсултоннинг онаси, собиқ Сенат раиси Дариға Назарбоева ўғлининг вафотини тасдиқлади.

“Менинг оилам севимли Ойсултоннинг вафоти муносабати билан чуқур қайғуда. Бундай оғир кунда жамоатчилик бизни тушунади ва улкан қайғумизга ҳурмат билан муносабатда бўлади, деган умиддамиз”, деди Дариға Назарбоева.

Ойсултон нимадан вафот этгани аниқ эмас. Тахминларга кўра, ўлимга юрак уришининг тўхташи сабаб бўлган.

Ойсултон 2010 йилда Британиянинг Қироллик ҳарбий академиясини тамомлаган. 2012 йилда Қозоғистон Мудофаа вазирлигининг Бош разведка бошқармасида иш бошлаган. Бу ерда бир йил хизмат қилган.

Ойсултон Назарбоев жорий йил бошидан бери ижтимоий тармоқлардаги кутилмаган постлари сабаб жамоатчилик диққат марказида бўлиб келаётганди.

Шундай постлардан бирида у оила сирини ОАВга олиб чиққанди. Ойсултон Нурсултон Назарбоев бобоси эмас, отаси эканини айтган. Бошқасида эса ҳукуматдагиларни порахўрликда айблаган.

Бундан ташқари, у январь ойида ўз жонига қасд қилишга уринганди. Ойсултон гиёҳванд моддаларга муккасидан кетгани, шунинг учун шифохонада даволангани ҳақида хабарлар тарқалган.


Мақола муаллифи

Теглар

Дариға Назарбоева Ойсултон Назарбоев

Баҳолаганлар

3471

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг