Сентябрдан ҳокимликлар жамоатчилик олдида электрон ҳисобот беради

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Электрон ҳукумат тизимини янада ривожлантириш, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотларининг ўз фаолияти бўйича жамоатчилик олдида электрон ҳисобот бериши тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. 

Қарорга мувофиқ, Электрон ҳукуматнинг ахборот тизимлари ва ресурслари ягона реестри (ягона реестр)га вазирликлар, давлат қўмиталари, қўмиталар, агентликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда устав капиталида 50 фоиз ва ундан ортиқ давлат улуши бўлган хўжалик бирлашмаларининг ахборот тизимлари ва ахборот ресурслари киритилади.

Давлат органлари ва ташкилотларига ягона реестрга киритилган ахборот тизимларининг функционал вазифаларини такрорлайдиган ахборот тизимларини ишлаб чиқиш ва фойдаланиш тақиқланади.

2020 йил 1 сентябрдан бошлаб давлат бошқаруви органлари, уларнинг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, ҳокимликлар томонидан ўз фаолияти бўйича жамоатчилик олдида электрон ҳисобот бериш тартиби жорий этилади.

2021 йил 1 январга қадар ягона реестр ва “Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистри” ахборот тизими амалиётга жорий этилади.

Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси давлат органлари ва ташкилотларининг барча ахборот тизимлари ягона реестрга киритилишининг  мониторингини олиб боради.


Мақола муаллифи

Теглар

ҳоким ҳисобот

Баҳолаганлар

66

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг