26 январь куни Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати тушиб кетади
Жамият
−
25 Январь 2020
10376Гидрометеорология хизмати маркази эртага, 26 январь куни Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ва қор ёғади. Ҳарорат кечаси 2-0 даража совуқ, кундузи 0-2 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Туман тушади. Ҳарорат кечаси 8-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Туман тушади. Ҳарорат кечаси 5–0 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ва қор ёғади. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Туман тушади. Ҳарорат кечаси 5–0 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, қор ва ёмғир ёғади. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.