АҚШ Ўзбекистонга коронавирусга қарши курашиш учун 848 минг доллар ажратди

Жамият

image
АҚШ коронавирусга қарши курашиш учун Ўзбекистонга шахсий ҳимоя воситаларини топширди north_east

АҚШ коронавирусга қарши курашиш учун Ўзбекистонга шахсий ҳимоя воситаларини топширди

АҚШ ҳукумати Ўзбекистонга коронавирусга қарши курашиш учун 848 минг долларлик кўмак ажратди. Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси QALAMPIR.UZ`га маълум қилди.

АҚШ ҳукумати Ўзбекистонга кенг кўламда таҳлиллар ўтказиш учун лаборатория тизимларини тайёрлаш, тиббиёт муассасаларида инфекциялар профилактикаси ва назорати, COVID-19 устидан эпидемиологик назоратни ва COVID-19 беморлари ҳисобини юритишни яхшилаш, шунингдек, вирус ҳақидаги дезинформацияларга қарши курашиш ҳамда инсонларни давлат ва тиббиёт ходимлари билан ҳамкорликда ишлашга жалб қилиш учун воситалар тақдим этади. Бунинг учун 848 минг АҚШ доллари ажратилди.

“Бу пандемия дунёдаги биронта мамлакат алоҳида орол эмаслигини кўрсатмоқда. Унга қарши биргаликда, бир-биримизни қўллаган ҳолда иш олиб боришимиз шарт. Бизнинг АҚШдаги оилаларимиз, Ўзбекистондаги каби, коронавирус хавфидан хавотирда, шу боис биз Ўзбекистоннинг коронавирус тарқалишининг олдини олиш ҳамда касалликни юқтириб олганларни даволашдаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашни истаймиз”, дея таъкидлади элчи Дэниел Розенблюм.

АҚШ ҳукумати, шунингдек, Марказий Осиёдан Қозоғистонга 800 минг, Қирғизистонга 883 минг, Тожикистонга 866 минг, Туркманистонга 920 минг АҚШ доллари миқдорида кўмак беради. Афғонистонга эса 5 млн доллар атрофида маблағ ажратилади.

АҚШ 64 та давлатларга ёрдам бериш умумий 274 млн маблағни йўналтирган. Америка шунингдек, халқаро ташкилотларга ҳам маблағ ажратишни бошлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ-Ўзбекистон коронавирус

Баҳолаганлар

121

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг