Тошкент вилоятида янги ИЭС қурилади

Жамият

image

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Тошкент вилоятида қуввати 240 МВт бўлган иссиқлик электр станцияси қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Президент қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Қарор лойиҳасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, “AKSA ENERJI ÜRETIM A.Ş.” (Туркия Республикаси) компанияси ва “AKSA ENERJI ÜRETIM A.Ş.” (Туркия Республикаси) компанияси томонидан Ўзбекистон Республикасида мазкур қарорда белгиланган электр станцияни қуриш лойиҳасини амалга ошириш учун ташкил этилган корхонаси (кейинги ўринларда Лойиҳа компанияси деб аталади) ўртасида “Тошкент вилоятида қуввати 240 МВт бўлган комбинацияланган циклли электр станциясини қуриш” инвестиция лойиҳасини (кейинги ўринларда инвестиция лойиҳаси деб аталади) тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобига амалга ошириш бўйича Инвестиция келишуви имзоланган.

“Ўзбекистон милий электр тармоқлари” АЖ ва Лойиҳа компанияси ўртасида 25 йил муддатга электр энергиясини сотиб олиш шартномаси (кейинги ўринларда Электр энергиясини сотиб олиш шартномаси деб аталади) тузилган.

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖга Электр энергиясини сотиб олиш шартномаси доирасида қуйидагиларга рухсат берилади:

•    ишлаб чиқариладиган электр энергиясини олти ой ичида сотиб олинишини қоплаш учун мажбуриятлар бажарилишини таъминоти сифатида Ўзбекистон Республикасининг юқори даражадаги рейтинги бўлган тижорат банкининг тикланадиган, қайтариб берилмайдиган ва шартсиз узоқ муддатли хорижий валютада банк кафолати Лойиҳа компанияси фойдасига очишга;

•    инвестиция лойиҳаси эҳтиёжи учун табиий газ ва техник сув етказиб берувчи сифатида иштирок этишига;

•    Лойиҳа компаниясига техник сув ва табиий газни етказиб бериш бўйича Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва “Ўзтрансгаз” АЖ билан узоқ муддатли шартномани имзолашга;

•    жалб қилинадиган чет эл инвестициялари бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудида реализация қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) нархларини чет эл валютасига истисно тариқасида боғлаган ҳолда белгилашга.

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва “Ўзтрансгаз” АЖ “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ билан Электр энергиясини сотиб олиш шартномасида кўзда тутилган ҳажмларга ва параметрларга мувофиқ Лойиҳа компаниясига табиий газ ва техник сув етказиб бериш тўғрисида шартномаларнинг имзоланишини таъминлайди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда Лойиҳа компаниясига Электр энергиясини сотиб олиш шартномасида кўрсатилган шартларда ерни ижарага бериш бўйича шартнома имзолаган ҳолда инвестиция лойиҳасини амалга ошириш муддатига тенг даврга фойдаланиш учун ер участкаси ажратилишини таъминлайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент вилояти ИЭС

Баҳолаганлар

72

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг