Мактабларда имтиҳон бўладими? Вазирлик изоҳ берди
Жамият
−
30 Апрель 2020
20769Баъзи оммавий ахборот воситаларида карантин сабаб Ўзбекистон мактабларида имтиҳонлар бекор қилингани ҳақида маълумот эълон қилинди. Халқ таълими вазирлиги ушбу хабарларга муносабат билдириб, раддия берди.
“Мазкур маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қиламиз. Республика комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва тегишли давлат ташкилотлари 5-11-синф ўқувчилари учун босқичли назорат ва якуний давлат имтиҳонларини ўтказиш йўлларини ёки бекор қилиш масаласини муҳокама қилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Махсус ҳукумат комиссиясининг бу масаладаги қарорини ўз каналлари орқали маълум қилади”, дейилади вазирлик хабарида.
Шу ўринда, ўқувчиларга “Онлайн мактаб” каналларида намойиш этилаётган телевизион дарслар орқали билим олишни давом эттиришлари тавсия этилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда карантин сабаб ўрта таълим муассасаларида ўқув йили масофавий тарзда якунланиши белгиланган.
LiveБарчаси