Кундузги уйқу учун энг яхши вақт айтилди

Бу қизиқ

image

Кундузги уйқу инсон организмида энергия тиклаш учун керак. Бу ҳақда Биология фанлари доктори Владимир Дорохов “Вечерняя Москва” га берган интервьюсида айтиб ўтди. Унга кўра, кун давомида тахминан 20 дақиқа ухлаш кифоя.

“Агар сиз 20 дақиқадан кўпроқ ухласангиз, ухлаш чуқурлашади. Ундан бутунлай чиқиб кетиш учун вақт керак. Бунга “уйқу инэрсияси”дейилади”, деди шифокор. 

Унинг таъкидлашича, чуқур уйқудан кейин қайта тикланиш учун 20 дан 40 дақиқагача вақт кетади, бу эса иш жараёнида ноқулайлик туғдиради.

“Агар иш вақтингиз бетартиб бўлса, бир соат уйқу кечгача тетик бўлишга етарли бўлади”, дея қўшимча қилди мутахассис. 

Дороховнинг айтишича, кундузги уйқу учун энг яхши вақт соат 13:00 дан 15:00 гача.

"Бизнинг танамиз шундай тузилганки, бу вақтда уйқучанлик табиий равишда ортади. Аммо соат 17 00 дан кейин бир соатдан кўпроқ ухлаш мақсадга мувофиқ эмас, бу тунда ёмон уйқуга олиб келиши мумкин”, дея огоҳлантирди мутахассис.

Рушанабону Султонова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

уйқу

Баҳолаганлар

1353

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг