...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мирзиёев Сирдарёда янги интернет дастури билан танишди


13:34, 13.04.2018 Жамият
 2 537

Президент Мирзаобод туманида хорижий инвестолар билан учрашиб, мутасаддиларга керакли топшириқлар берган.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жойлардаги ободонлаштириш ишлари билан танишиш мақсадида Сирдарё вилоятига ташриф буюрганини хабар қилган эдик.
 
Бугун, 13 апрель куни Шавкат Мирзиёевнинг Сирдарё вилояти Мирзаобод туманига ташрифи чоғида вилоят иқтисодиётини ривожлантиришга доир лойиҳалар тақдимоти ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати хабар қилмоқда.
 
Маълум қилинишича, Президент “Social web solution” дастурига алоҳида эътибор қаратиб, бу дастур электрон савдони кенгайтириш, интернет орқали ижтимоий хизматлар кўрсатиш борасида аҳолига кўплаб қулайликлар яратишини таъкидлаган.


 
Шавкат Мирзиёев дастур ташаббускорларини қўллаб-қувватлаш, ундан фойдаланишни кенгайтириш зарурлигини таъкидлади.  
 
Шунингдек, ушбу туманда Сирдарё вилоятида балиқчилик, чорвачилик, ипакчилик ва кўнчиликни ривожлантириш, шоли етиштириш, лалми ва томорқа ерлардан самарали фойдаланиш, ирригация-мелиорация тармоқларини қуриш ва реконструкция қилишга қаратилган лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.


 
Мирзиёев Мирзаободда тадбиркорлар ва хорижлик инвесторлар билан мулоқот қилиб, лойиҳалар самарадорлигини ошириш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берган.
Икром Раҳмон

Теглар:Мирзаобод Сирдарё балиқчилик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар