... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Мирзиёев Шарқий ҳарбий округга қарашли ҳарбий қисмга ташриф буюрди


13:10, 13.06.2018 Жамият
 2 547

“Ватанпарвар” ташкилотлари қошида парашютчилар тўгараклари очиш бўйича топшириқлар берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг кеча, 12 июнь куни Фарғонага вилояти бўйлаб бошланган ташрифи бугун, 13 июнь куни давом этмоқда.
 
Президент, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташрифининг иккинчи куни Шарқий ҳарбий округга қарашли ҳарбий қисмга ташриф буюрди.
 
Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида берилган вазифалар ижроси доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Ҳаво десантчилар бригадасининг жанговар машғулотларини кузатди, ҳарбийлар билан мулоқот қилди.
 
“Ватанни севиш – улуғ фазилат. Ёшларимизни ана шундай фазилатли қилиб тарбиялашимиз керак. Бунинг учун сиз каби мағрур, бақувват йигитлар намуна бўлиши зарур. Ёшлар билан тез-тез учрашиб туриши, уларни миллий ифтихор, ватанга садоқат руҳида тарбиялашга ҳисса қўшиши керак”, деди Шавкат Мирзиёев.
 
Ҳаво десантчилари тайёргарлигини ошириб бориш учун аэродинамик тренажёрлар ўрнатиш, “Ватанпарвар” ташкилотлари қошида парашютчилар тўгараклари очиш бўйича топшириқлар берилди.






 
Давлат раҳбари ҳарбий қисмда ташкил этилган Маданий ҳордиқ маркази, кутубхонани ўз ичига олган Маънавият маркази, аутсорсинг тизими жорий этилган ошхонани кириб кўрди.

Теглар:Шавкат Мирзиёев Ҳарбий округ Фарғона 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар