... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Мирзиёев Қуролли Кучлар академиясига борди


22:51, 10.01.2018 Жамият
 1 790

Бутунлай замонавий қиёфа касб этган Академияда таълим жараёнига энг янги усул ва технологиялар жорий этилган. Ўқув аудиториялари замонавий тренажёрлар, ўқув ва лаборатория асбоб-ускуналари ва компьютер техникаси билан жиҳозланган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 10 январь куни Чирчиқ шаҳрига ташриф буюргани, ҳарбий қисмлардан бирига бориб, ҳарбийлар билан суҳбатда бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Президентнинг йўли Қуролли Кучлар академиясига тушди.
 
Давлат раҳбари  Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 26 йиллиги арафасида янгидан қуриб битказилган Қуролли Кучлар Академиясига ташриф буюрди.
 
Маълумки, Президент Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг   январь ойида Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юртида бўлиб, мазкур билим юрти замирида мутлақо янги Қуролли Кучлар Академиясини ташкил этиш бўйича тегишли кўрсатмалар берган эди. Давлат раҳбарининг 2017 йил 25 апрелдаги қарори билан Қуролли Кучлар Академияси қайта ташкил қилинди.
 
Бутунлай замонавий қиёфа касб этган Академияда  таълим жараёнига энг янги усул ва технологиялар жорий этилган.  Ўқув аудиториялари замонавий тренажёрлар, ўқув ва лаборатория асбоб-ускуналари ва компьютер техникаси билан жиҳозланган.
 
Президент Академияда яратилган шароитлар билан танишди. Ўқув хоналари, ошхона, курсантлар ётоқхоналарида бўлиб, уларнинг таълим олиши, ҳарбий амалиётларни бажаришини кўздан кечирди.
 
Давлат раҳбари курсантлар билан суҳбатлашди. Уларни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 26 йиллиги билан  табриклади. Аждодларимизга муносиб авлод бўлиб, ҳарбий, дунёвий билимларни пухта эгаллаши лозимлигини таъкидлади.

Теглар:Шавкат Мирзиёевнинг Чирчиққа ташрифи Қуролли Кучлар академияси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар