Қозоғистондан келган 1,1 минг ўзбекистонлик ҳарбий назоратда карантинга жойлаштирилди

Жамият

image

Марказий ҳарбий округ бўлинмаси Қозоғистондан келган 1157 нафар ўзбекистонликни хавфсизлигини таъминлашга жалб қилинди.

Жорий йилнинг 25 март куни 1157 нафар Ўзбекистон фуқароси темир йўл орқали Қозоғистон Республикасидан Самарқанд шаҳрига олиб келинди. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ Матбуот хизмати маълум қилди.

Ўзбекистонликлар қисқа фурсатда Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги, вилоят ҳокимлиги, Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда соҳа мутахассислари томонидан Самарқанд шаҳрида вақтинча ташкил этилган карантин масканига жойлаштирилди.

30 га яқин шифокор томонидан соғлиғи текширилган йигит-қизлар, аёллар ҳамда болалар ўзлари учун ажратилган ҳамда дизенфекция қилинган хоналарга жойлаштирилди. 

Карантиндаги фуқароларни хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Марказий ҳарбий округ ҳарбий хизматчилари томонидан патруллик қўриқлови ташкил этилди.


Мақола муаллифи

Теглар

карантин коронавирус

Баҳолаганлар

133

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг