Расман: ОТМга кириш имтиҳонлари 2 сентябрдан бошланади

Жамият

image

2020-2021 ўқув йили учун кириш имтиҳонлари сентябрь ойининг бошида бошланади. Бу ҳақда ДТМ бошқарма бошлиғи Барно Ражабов маълум қилди:

"Август ойида барча бинолар ва стадионларни жиҳозлашни амалга оширамиз, сентябрь ойи бошида тест синовларини ўтказиш режалаштирилган", деди Ражабов.

Имтиҳонлар 2 сентябрдан бошланади ва 12-14 кун давом этади. Бир кунда 2 сменада тест олинади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилда эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, ҳудудлардаги марказий стадионларда ўтказилади. 

Тест синовлари учун 155 стадиондан 40 га яқин стадион жалб этилиши режалаштирилган. Стадионнинг соялик даражалари ва бошқа шароитларга эътибор қаратилган. 

Соябонлар қўйилиши масаласига ҳам эътибор қаратилади. Ота-оналар учун кутиш жойлари, шифокорларга шароит яратиш каби ташкилий масалалар ҳал қилинмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ имтиҳон

Баҳолаганлар

406

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг