...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мирзиёев, Путин ва Назарбоев норасмий учрашув ўтказди


19:17, 20.10.2018 Жамият
 15 932

Учрашув Қозоғистон Республикасида бўлиб ўтди.

Бугун, 20 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Қозоғистоннинг Туркистон вилоятининг Сариоғоч шаҳрида учрашди.
 
Қозоғистон Президенти матбуот хизматининг маълум қилишича, норасмий учрашув вақтида давлат раҳбарлари мамлакатлар ўртасидаги муҳим ҳамкорлик масалаларини, шу жумладан, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларни муҳокама қилган.




 
Бундан ташқари Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россиянинг МДҲ ва бошқа халқаро ташкилотларда биргаликда ҳаракат қилиши масаласига ҳам тўхтаб ўтилган.

 
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоев Владимир Путин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар