...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мирзиёев Назарбоев билан ҳам телефон орқали суҳбатлашди


18:26, 21.05.2018 Жамият
 2 268

Суҳбатда минтақавий ва халқаро масалалар муҳокама қилинди.

Бугун, 21 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот ўтказди. Бу ҳақда Оқўрда Матбуот хизмати хабар берди.
 
Суҳбат давомида Президентлар икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати, келажакдаги истиқболлари ва олий даражали келишувларнинг амалга оширилишини муҳокама қилдилар.
 
Шунингдек, давлатлар раҳбарлари минтақавий ва халқаро майдондаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар.
 
Аввалроқ, Ўзбекистон Президентининг Россия Президенти билан суҳбатлашгани ҳақида хабар берган эдик.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоев телефон суҳбати 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар