Вазирлик фарзандини боғчага жойлаштирмоқчи бўлган ота-оналарга мурожаат йўллади

Жамият

image

Маълумки, Ўзбекистонга коронавирус инфекциясини кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси қарори билан жорий йилнинг 16 мартидан мактабгача таълим ташкилотлари карантинга ёпилди.

Мактабгача таълим вазирлиги мавжуд вазиятдан келиб чиқиб, фарзандини МТТга жойлаштирмоқчи бўлган ота-оналарга мурожаат билан чиқди.

“Ҳурматли ота-оналар! Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги сизларга шуни маълум қиладики, 2020 йил 16 мартдан эътиборан ва профилактика тадбирлари давомида болаларни МТТга қабул қилиш учун навбатга қўйиш амалга оширилмайди. 

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги  ҳамда UZINFOCOM ташкилотига 2020 йил 16 март куни 2020 йил 16 мартдан республикадаги профилактика тадбирлари тугагунга қадар болаларни МТТга қабул  қилиш бўйича йўлланмаларни шакллантирмаслик ва қабул қилишни тўхтатиш юзасидан хат жўнатилган эди. 

Мазкур қарор коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш, мамлакатда амалда бўлган профилактика чоралари давомида тушунмовчиликлар келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида қабул қилинди. Шунингдек, барча МТТлар ва “Ягона дарча” Давлат хизматлари марказлари фаолияти тўхтатилди. Шу боис, фуқаролар юқоридаги чоралар амал қилиши тўхтагунча МТТга йўлланма ололмайди ёки улардан фойдалана олмайди”, дейилади мурожаатда.

Қайд этилишича, МТТлар фаолияти ва болаларни МТТларга қабул қилиш бўйича йўлланмаларни шакллантириш хизмати қайта бошланишининг санаси ҳақида кейинроқ хабар қилинади.


Мақола муаллифи

Теглар

боғча МТВ

Баҳолаганлар

221

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг