Россиядан яна 922 нафар ўзбекистонлик олиб келинди
Жамият
−
03 Сентябрь 2020
5718Россия Федерациясидан қарийб минг нафар Ўзбекистон фуқаролари Самарқандга олиб келинди. Уларнинг барчаси вилоятдаги карантин марказига жойлаштирилган. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.
Жорий йилнинг 31 август куни “Ўзбекистон темир йўллари” AЖ поезди 922 нафар ўзбекистонликлар билан “Кинел” станциясидан Ўзбекистонга йўлга чиққан эди. Ушбу поезд кеча, 2 сентябрь куни Самарқанд шаҳрига етиб келди. Ушбу рейсда келган фуқароларнинг барчаси автобусларда вилоятдаги карантин зоналарига олиб борилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг қарорига асосан Ўзбекистон фуқароларини Россия Федерасиясининг Самара вилоятидан олиб келиш учун “Тошкент – Кинел –Тошкент” темир йўл рейслари ташкил этилган.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь