Коронавирус вакцинаси: Россия маррага яқинлашяпти

Жамият

image

Аввалроқ, Россиянинг Сеченов университетида коронавирусга қарши дунёдаги илк вакцинани кўнгиллиларда синовдан ўтказиш ниҳоясига етказилгани ҳақида ёзгандик.

Вакцинани ихтиро қилган Н.Ф.Гамалеи институти директори Александр Гинцбург у август ойи бошида рўйхатдан ўтказилишини ва ой ўрталарида муомалага киритилишини тахмин қилганди. Олимнинг тахминларидан кейин Россияда вакцина билан боғлиқ талайгина ишлар юз берди.

Хусусан, 15 июль куни коронавирус вакцинаси синовида иштирок этган бир гуруҳ кўнгиллилар Сеченов университетидан чиқарилди ва уйига жавоб берилди. Уларнинг аҳволи яхши. Вакцинация муваффақиятли ўтгани айтилмоқда.

Сеченов университетининг дори воситаларини клиник тадқиқ қилиш маркази раҳбари Елена Смолярчукнинг сўзларига кўра, кўнгиллилар вакцинани мутлақо яхши қабул қилган. Эндиликда уларга 100 минг рубль атрофида мукофот пули ҳам тўланади.

Энди вакцинани истеъмолга чиқаргунча бўладиган расмиятчилик ишларининг боришига келсак. Россия Соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко илк рўйхатга олиш август ойининг дастлабки ўн кунлигида ёки иккинчи декаданинг бошида бўлади, дея фикр билдирди.

Ўз навбатида, вазир ҳам Н.Ф.Гамалеи институтида тайёрланган вакцина яхши натижалар бераётганини қайд этган.

Вакцинани қўллаш масаласида деярли чекловлар йўқ. Фақатгина иммун тизимида оғир сурункали касалликлари бор беморлардан бошқа барча қўллаши мумкин.

Шунингдек, Россияда “Вектор” вирусология ва биотехнология давлат илмий маркази ҳам 2-3 ҳафтадан кейин экспертиза якунлангач, коронавирусга қарши ўз вакцинаси синовини бошлашга рухсат сўраган.

Россияда юз бераётган воқеалар коронавирусга қарши вакцина тез орада истеъмолга чиқарилиши мумкинлигидан дарак беряпти.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

2756

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг