Хитой элчисининг сирли ўлими тафсилотлари очиқланди

Олам

image

Аввалроқ, Исроилдаги Хитой элчиси Ду Вей ўз қароргоҳида ўлик ҳолда топилгани ҳақида хабар берган эди. Суд-тиббиёт экспертлари гуруҳининг таъкидлашича, 58 ёшли элчи кеча 17 май куни тўсатдан юрак хуружи туфайли уйқусида вафот этган.

Дастлабки тергов шуни кўрсатдики, турар жой ходимлари дипломатик ваколатхона бошлиғи нонушта қилмаганида ташвишлана бошлаганлар. Улар элчининг ётоқхонасига чиқиб, эшикни тақиллатишган. Ичкаридан жавоб бўлмаган. Ходимлар хонага киришганда Ду Вейни тўшагида ҳеч қандай аломатларсиз жонсиз ётганини кўришган.

Воқеа жойига терговчилар келишган. Текширувдан сўнг, Хитой элчисининг жасади ўлим сабабларини аниқлаш учун Абу Кабир суд-тиббиёт институтига олиб борилган.Полиция, марҳумнинг танасида заҳарли ёки гиёҳванд моддалар излари борлигини аниқлаш учун токсикологик текширувни ўтказилишини таъкидлаган.

Полиция гувоҳлари билан суҳбатда айтилишича, сўнгги кунларда элчи хушчақчақ, ажойиб руҳда бўлган. Жорий йилнинг 15 май куни, сирли ўлимдан икки кун олдин, хитойлик дипломат тор доирадаги танишлар учун қароргоҳ ҳовлисида зиёфат уюштирган.

Айни пайтда, дипломатнинг жасадини Пекинга юбориш ҳаво қатновининг йўқлиги сабабли қийинлашмоқда.

Маълумот учун, Ду Вей Хитой Ташқи ишлар вазирлигида 30 йилдан ортиқ вақт хизмат қилган. У Хитойнинг Исроилдаги элчиси сифатида 2020 йил февраль ойида иш бошлаган. Ундан олдин Вей уч йил давомида Хитойнинг Украинадаги элчиси бўлиб ишлаган.

 

Мақола муаллифи

Теглар

Хитой Исроил Элчи

Баҳолаганлар

705

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг