Ўзбекистон Тожикистонга вирусолог шифокорлар жўнатяпти

Жамият

image
Ўзбекистон коронавирус аниқланмаган давлатга инсонпарварлик ёрдами юборди north_east

Ўзбекистон коронавирус аниқланмаган давлатга инсонпарварлик ёрдами юборди

Бугун, 8 май куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев кўрсатмаси билан Тожикистонга коронавирус инфекцияси билан кураш учун навбатдаги инсонпарварлик ёрдами юборилади. У Мудофаа вазирлиги самолётида етказилади, деб хабар бермоқда “Азия-Плюс”.

Нашр маълумотига кўра, Тошкентдан Душанбега учадиган самолётда 10 та ўпкани сунъий шамоллатиш аппарати, шахсий ҳимоя воситалари ва бошқа тиббий буюмлар бўлади.

Бундан ташқари, шу рейс билан Душанбега коронавирусни даволаш тажрибасига эга 8 нафар шифокор ҳам келади.

“Улар зудлик билан Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги айтган шифохоналарда иш бошлашга тайёр”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 5 май куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Президенти Имомал раҳмон билан телефонда мулоқот қилганди. Улар минтақа ва дунёдаги эпидемиологик вазиятни муҳокама қилиб, бир-бирларини мамлакатларидаги вазиятдан бохабар қилишганди.

Ўзбекистонда айни вақтда коронавирус аниқланганлар сони 2314 нафарга етди. Уларнинг 1656 нафари соғайган ва 10 нафари вафот этган. Тожикистонда ҳозирча 461 кишида коронавирус аниқланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Тожикистон коронавирус

Баҳолаганлар

229

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг