Россияда ўтган суткада коронавирусга чалинганлар 5 мингдан ошиб кетди

Олам

image

Охирги суткада Россияда коронавирус билан касалланганлар сони кунига 5 205 нафарга ортиб, ушбу хасталикка чалинганларнинг  умумий сони 1 020 310 кишига етди. Бу ҳақда бугун, 5 сентябрь куни янги инфекция тарқалишига қарши кураш бўйича тезкор штаб хабар берди

Маълумотларга кўра,  ушбу кўрсаткичнинг кунлик ўсиши уч ҳафта давомида 0,5% дан ошмаган. 

Кундалик энг паст ўсиш суръатлари Ненецк автоном округи (0%), Москва вилояти (0,2%), Москва, Ямало-Ненецк автоном округи, Тула ва Смоленск вилоятлари, Тива Республикаси ва Чеченистон Республикасида (ҳар бири 0,3%) қайд этилган. 

Хусусан, Москвада - 671, Санкт-Петербургда - 195, Москва вилоятида - 168, Нижний Новгород вилоятида - 154 ва Ростов вилоятида - 144 та янги ҳолат аниқланган. 

Ҳозирда Россия Федерациясида 164 425 беморнинг даволаниши давом этмоқда. 

Охирги 24 соат ичида Россияда илгари коронавирус ташхиси қўйилган беморларнинг 5 379 нафари соғайиб, жами тузилганлар 838 126 нафарни ташкил этган. Штаб маълумотларига кўра, даволанганларнинг улуши беморлар умумий сонининг 82,1 фоизига тўғри келмоқда. 

Хусусан, ўтган суткада Москвада - 1312, Воронеж вилоятида - 234, Волгоград вилоятида - 216, Москва вилоятида - 137 ва Кемерово вилоятида - 124 киши касалликдан тузалган. 

Россияда коронавирус туфайли ўлганлар сони 4 сентябрь куни 110 нафарга кўпайган. 3 сентябрь куни ушбу кўрсаткич 121 кишини ташкил этганди. Бугунгача ушбу инфекциядан вафот этганлар эса 17 759 нафарга етган.  Бу беморларнинг 1,7 фоизи дегани. 

4 сентябрь куни Санкт-Петербургда - 19 та, Москвада - 11 та, Воронеж, Свердловск ва Новосибирск вилоятларида - 5та ўлим қайд этилган. Яна 32 та ҳудудда ўлимлар сони тўрт кишидан ошмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Коронавирус

Баҳолаганлар

136

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг