...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мирзиёев Илҳом Алиевни табриклади


12:29, 12.04.2018 Жамият
 1 404

Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикасининг сайланган Президенти Илҳом Алиевни табриклади.

Кеча, 11 апрель куни Озарбайжонда навбатдан ташқари Президент сайлови бўлиб ўтган ҳақида хабар берган эдик.
 
Сайловда 5314365 нафар сайловчилардан  3959553 нафари, яъни умумий сайловчиларнинг 74,51 фоизи қатнашган. Сайлов натижаларига кўра, мамлакатнинг амалдаги Президенти Илҳом Алиев 80 фоиздан юқори овоз тўплаб, яна Президент лавозимига сайланди.
 
Бугун, 11 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикасининг сайланган Президенти Илҳом Алиевни табриклади.
 
Эслатиб ўтамиз, сайловда президентликка жами саккиз нафар номзод илгари сурилган: 
 
  • “Янги Озарбайжон” партиясидан амалдаги Президент Илҳом Алиев;
  • Социал-демократик партиядан Ораз Ализода;
  • Халқ бирилиги фронти партиясидан Қудрат Ҳасангулиев;
  • Миллий тикланиш ҳаракати партиясидан Фараж Гулиев;
  • Замонавий Мусавват партиясидан Ҳофиз Хожиев;
  • Ташаббускор фронтчилар гуруҳидан Рози Нуруллаев;
  • Озарбайжон демократик партиясидан Сардор Жалил
  • Ўз номзодини эркин тарзда илгари сурган Зоҳид Ўруж.

Теглар:Президент сайлови Илҳом Алиев Озарбайжон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар