Бугун 6 нафар ўзбек боксчиси жанг қилади
Спорт
−
09 Март 2020
11484Иорданиянинг Амман шаҳрида бокс бўйича лицензион мусобақа давом этмоқда.
Бугун 9 март куни, мусобақа доирасида 5 нафар ўзбекистонлик боксчи Олимпиада лицензияси учун жанг қилади. Кеча 8 март куни чорак финалда имкониятни бой бериб қўйган Фанат Қаҳрамонов эса ўтиш жангида иштирок этади.
Бугун рингга кўтариладиган ўзбекистонлик боксчилар:
-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров - Омид Аҳмадисафа (Эрон) (15:40 дан сўнг)
-63 кг: Элнур Абдураимов - Харрисон Гарсейд (16:40 дан сўнг)
-51 кг: Турсуной Раҳимова - Сиао-Вен Хуанг (Хитой Тайпейи) (20:00)
-60 кг: Райҳона Қодирова - Судапорн Сисонди (Таиланд) (21:10 дан сўнг)
-57 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов - Синг Ю Цо (Гонконг) (22:00 дан сўнг)
-75 кг: Фанат Қаҳрамонов - Сейедшаҳин Мусави (Эрон) (23:00 дан сўнг)
Эслатиб ўтамиз, оғир вазн тоифасида (-91) ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Баҳодир Жалолов Олимпиада йўлланмасини қўлга киритгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь