Коронавирусга чалинганлар 19 нафарга кўпайди. 7 бемор оғир аҳволда

Жамият

image

2020 йил 29 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 19 нафарга кўпайиб, 3463 нафарни ташкил этмоқда.  

Янги касалланиш ҳолатларининг 2 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, яна 2 нафари Сирдарё вилоятида Қозоғистон орқали келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида аниқланган. 15 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида аниқланган бўлиб, шундан 10 нафари Шаржадан, 3 нафари Новосибирскдан чартер рейс билан келган, қолган 2 нафари эса коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган.

Айни пайтда мамлакатда 2694 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайиб, даволаниш даражаси 77 фоизни ташкил қилмоқда. 

Ҳозирда мамлакатда 755 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 6 нафари оғир аҳволда, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

157

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг