24 ёшли йигит ўз ҳаётига ўзи якун ясади

Жамият

image

Тошкент вилоятида 24 ёшли фуқаро автомобилда тезликни меёридан ошириб ўз ҳаётига якун ясади ва йўловчининг ҳаётини хавфга қўйди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар берди.

Маълум бўлишича жорий йилнинг 21 август куни соат 03:30 да Чирчиқ шаҳар ИИБ навбатчилик қисмига хабарга келиб тушган. Хабарга кўра, 1996 йилда туғилган ҳайдовчи Б.Ў. Lasetti русумли транспорт воситасини тезлигини меъёридан оширган ҳолда ҳайдаган ва боз устига хавфсизлик камарини ҳам тақмаган. 

Тезлик ҳолатида йўлнинг хавфли бурилиш қисмига етганда бошқарувни йўқотиб йўл четидаги дарахтга урилган. Натижада, ҳайдовчи 24 ёшли Б.Ў. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган. Ушбу автомобиль йўловчиси 24 ёшли Р.Ш. тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур транспорт ҳосидаси юзасидан Чирчиқ шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Aҳрорбек Ҳайруллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

624

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг