Сурхондарёда велосипед ҳайдовчиси ЙТҲ қурбони бўлди
Жамият
−
04 Июнь 2020
4764Жорий йилнинг 3 июнь куни Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманида велосипед ҳайдовчисининг ўлими билан якунланган йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар берди.
Шу куни соат 13:50 да, туманнинг “Эгарчи” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-41 автомобиль йўлининг 1504 километрида, шу маҳаллада яшовчи М.А. бошқарувидаги Nexia русумли автомашинасини ҳужжатларсиз “Денов-Шўрчи” йўналишида бошқариб келиб, йўлни ўнг четки қисмида велосипедда ҳаракатланиб кетаётган, туманнинг “Оқтумшуқ” маҳалласида яшаган Х.Г.ни туртиб юборган.
Натижада Х.Г. “ҳаёт учун хавфли бўлган оғир” тан жароҳати олиб воқеа жойида вафот этган. М.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
LiveБарчаси
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023