... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Мирзиёев дунёнинг энг кичик мамлакати раҳбарини қутлади


10:12, 14.03.2018 Жамият
 2 406

Бу ҳақда давлат раҳбари Матбуот хизмати хабар қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 13 март куни Рим-католик черкови раҳбари Францискни Ватикан миллий байрами – унинг Муқаддас тахтга ўтирган куни муносабати билан табриклади.
 
Бу ҳақда давлат раҳбари Матбуот хизмати хабар қилди.


 
Маълумот учун, Ватикан – Рим ҳудудида жойлашган давлат, Рим католик черкови бошлиғи - Рим Папасининг қароргоҳи. Суверенитети 1929 йил 11 февралда Италия ва Папа Тахти ўртасида тузилган Латеран шартномасига биноан эътироф этилган.
 
Конституция ўрнига Ватикан шаҳар давлатининг 1929 йил 7 июнда қабул қилинган Конституциявий ҳужжатлари ва 1967 йил 15 августда қабул қилинган “Апостоллик конституцияси” ўтади. “Апостоллик конституцияси” Папа ҳокимиятининг марказий органларини ислоҳ қилишни назарда тутган бўлиб, у 1968 йил 1 мартда кучга кирган.
 
Давлат котиби бош вазир вазифаларини бажаради. Маъмурий бошқарувни 9 та конгрегация (диний идора), 3 та трибунал, 12 та папа комиссияси ва бошқа идоралардан иборат Рим курияси амалга оширади.
Фирдавс БЕК

Теглар:Шавкат Мирзиёев Рим Папаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар