... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Мирзиёев билан учрашган Тангем энди Ўзбекистон туризми учун ишлайди


12:13, 17.01.2018 Жамият
 4 873

“Сарой жавоҳири” сериали бош қаҳрамони Ли Ён Э Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги туризм элчиси бўлади.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 22-24 ноябрь кунлари Жанубий Кореяга давлат ташрифини амалга оширган эди.  Ташриф доирасида 23 ноябрь куни Шавкат Мирзиёев ва унинг рафиқаси Зироатхон Ҳошимова шарафига Жанубий Корея Республикаси Президенти саройида тантанали кутиб олиш маросим ташкил этилди. Ушбу маросимда ўзбекистонликлар учун “Сарой жавоҳири” сериалидаги Тангем образи орқали яхши таниш бўлган Ли Ён Э ҳам иштирок этган эди.
 
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимовнинг 15 январь куни Халқаро пресс-клуб ва Бош прокуратура ҳузуридаги Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази ҳамкорлигидаги анжуманида маълум қилишича, “Сарой жавоҳири” сериали бош қаҳрамони Ли Ён Э Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги туризм элчиси бўлади.
 
Азиз Абдуҳакимовнинг кўра, Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан хорижий мамлакатларда Ўзбекистоннинг туризм элчиси лавозими жорий этилмоқда.  Ушбу лавозимга хорижий мамлакатлардаги таниқли сиёсатчилар, маданият ва санъат, спорт соҳалари   вакиллари тайинланиши мумкин.
 
“Президентимиз Кореяда бўлганларида, “Сарой жавоҳири” сериалининг машҳур юлдузи билан учрашган эдилар. Биз у билан музокараларни якунладик ва у Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги туризм элчиси сифатида фаолият юритишига келишиб олдик”, дейди Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов.
 
Эслатиб ўтамиз, “Сарой жавоҳири” сериали 2005 йилда Ўзбекистонда катта шуҳрат қозонган эди. Сериал аввал рус тилида Гулнора Каримовага тегишли бўлган “ТВМ” телеканалида, кейин эса ўзбек тилида “Ўзбекистон” телеканалида намойиш этилган эди.

Теглар:Ли Ён Э Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар