Ўзбекистонда дарахт ёрдамида аҳоли арзон ёқилғи билан таъминланиши мумкин

Жамият

image

Аввалроқ, Вазирлар Маҳкамасининг “Республикада тез ўсувчи ва саноатбоп Павловния дарахти плантацияларини барпо қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор лойиҳаси эълон қилингани ҳақида хабар берган эдик.

Унга кўра, Ўзбекистон Асаларичилари уюшмаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси асал етиштирувчилари ва павловния плантацияларини барпо қилишни амалга оширган хўжалик юритувчи субъектларни ўзаро ҳамкорлигини ташкил этади.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси билан биргаликда павловния дарахтларини плантацияларини ташкил этиш бўйича лойиҳа таклифларини ишлаб чиқиб, халқаро молия институтлари ва донор ташкилотларнинг маблағларини жалб этади.

Ўзбекистон Республикаси “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси қурилиш материаллари саноатида ёғоч ва ёғоч-қиринди хом-ашёси сифатида павловнияни ишлатиш имкониятларини хорижий инновацион тажрибасини ўрганиб чиқиб, ўрганишлар натижасида ишлаб чиқарувчиларга маҳсулотни етиштириш муддати ва ҳажмларидан келиб чиқиб буюртма бериш бўйича буюртмалар портфелини шакллантириб боради.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги республикада мебель ва қурилиш саноатида, энергетика, тиббиёт ҳамда ободонлаштиришда павловнияни кенг қўллаш бўйича талаб ва таклифни ўрганиб чиқиб, соҳалар кесимида павловния хом-ашёсига бўлган талабни ҳамда қўшилган қиймат ҳосил қилувчи тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича технологик жараёнларини (ТЭО) ишлаб чиқади.

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги:

•  икки ой муддатда павловния ҳамда унинг чиқиндиларидан ёқилғи маҳсулоти сифатида фойдаланиш имкониятларини, аҳолини ва саноатни арзон ёқилғи маҳсулотларига бўлган талабини аниқлаш;

•  электр энергияси ишлаб чиқаришда ёқилғи сифатида павловния чиқиндиларидан пеллет ва брикетлар ишлаб чиқаришни ташкил қилиш бўйича дастур ишлаб чиқади.

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги павловния дарахти плантацияларини барпо қилиш, кўчатларини етиштириш, ундан қурилиш материаллари ва мебель саноатида ёғоч ва ёғоч-қиринди хом-ашёси сифатида, энергетикада, тиббиётда ҳамда ободонлаштиришда фойдаланиш муаммолари билан боғлиқ фундаментал, амалий, илмий-тадқиқот ва инновацион ишланмаларга белгиланган тартибда грантлар йўналтиради.


Мақола муаллифи

Теглар

дарахт қарор лойиҳаси

Баҳолаганлар

173

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг