Ўзбекистон ОТМларининг хориждаги илк филиали Ҳиндистонда очилди

Жамият

image

Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти Ўзбекистондаги хорижий мамлакатларда ўз филиалини ташкил этган илк олий таълим муассасасига айланди. Бу ҳақда "Халқ сўзи" хабар берди.

Институт Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳридан 20 км узоқликда жойлашган Ноида халқаро университети базасида ўз филиалини ташкил этиш бўйича меморандум имзолади. 

Унга биноан 2020-2021 ўқув йилидан институт профессор-ўқитувчилари МББС (Тиббиёт ва жарроҳлик бакалаври) дастури асосида ўқишга қабул қилинган Ҳиндистон фуқароларига ўз мамлакатларида таҳсил беришади. Келишувга биноан, Ноида халқаро университети таълим жараёни учун зарур инфратузилма, моддий-техник база, ўқув лабораториялари ҳамда клиник базалардан фойдаланиш бўйича ёрдам кўрсатади. Ўқишга қабул қилинган талабалар биринчи икки йилни Ҳиндистонда, қолган 3 йилни эса Бухорода ўтказишади. Бу бугунги пандемия шароитида ҳинд талабаларининг ўз ватанларида туриб таҳсил олишлари учун ҳам қулай имкониятдир.

ОТМ филиалини очиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институти, Ноида халқаро университети ҳамда “PeopleHive” компанияси ўртасида уч томонлама меморандум имзоланган.

Маълумот ўрнида шуни таъкидлаш лозимки, Бухоро давлат тиббиёт институти 2019 йилда Ҳиндистон фуқароларига таълим бериш ҳуқуқини берувчи Тиббиёт кенгаши аккредитациясидан ўтган эди. Ўтган ўқув йилида 50 га яқин ҳинд фуқаролари ўқишга қабул қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ Ўзбекистон-Ҳиндистон филиал

Баҳолаганлар

126

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг