Мирзиёевнинг Тожикистонга сафари якунланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи доирасидаги тадбирлар ўз якунига етди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, куни кеча Ўзбекистон раҳбари Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон билан тор доирада ва кенгайтирилган таркибда музокаралар ўтказган. Давлат раҳбарлари икки томонлама муносабатларда янги тарихий босқични бошлаб берган Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани имзолаган.

Президентларнинг фармонлари билан юксак фахрий унвонларга сазовор бўлган икки мамлакат маданият ва санъат арбобларидан бир гуруҳини тақдирлаш маросими бўлиб ўтган. Етакчилар биргаликда “Дўстлик оқшоми” концерт дастурини томоша қилган.

“Бугун Президентимиз Тожикистон Парламенти қуйи палатаси Раиси Маҳмадтоир Зокирзода ва Бош вазир Қоҳир Расулзода билан учрашувлар ўтказди”, дейилади хабарда.

Қолаверса, давлат раҳбарлари Ўзбекистоннинг Душанбедаги элчихонаси янги биносини тантанали равишда очиб берган ҳамда Ўзбекистон саноат маҳсулотлари кўргазмаси билан танишган.

Душанбе халқаро аэропортида Ўзбекистон раҳбарини Президент Имомали Раҳмон кузатиб қўйган. Шавкат Мирзиёев Тошкентга қайтиб келган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тожикистон Ўзбекистон сафар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made