Мирзиёев Тоқаевга таъзия билдирди

Жамият

image

Бугун, 20 апрель куни маҳаллий вақт билан 05:09да Қозоғистоннинг Жамбил вилояти Қордай туманидаги “Чимкент-Олма-ота” трассасининг 181-километрида автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй бергани, унда 49 йўловчидан 11 нафари вафот этгани ҳақида хабар берган эдик. 

Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистоннинг Жамбил вилоятида йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Президент Қосим-Жомарт Тоқаевга ҳамдардлик билдирди. 

Маълумот ўрнида, ҳалок бўлганларнинг уч нафари Ўзбекистон Республикаси фуқароларидир: 

Абдухолиқов Ўринбой Мирҳамид ўғли – 1993 йилда Тошкент вилояти Оҳангарон туманида туғилган;

Ёрмекбоева Дилором Абдухолиқовна – 1972 йилда Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туманида туғилган;

Калмуратов Алишер Сафарбаевич – 1988 йилда Қорақалпоғистон Республикасида туғилган.

Шунингдек, автобусда бўлган 32 нафар йўловчи турли даражадаги тан жароҳати олган, уларнинг 13 нафари Ўзбекистон Республикаси фуқароларидир. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Таъзия Косим-Жомарт Тоқаев Жамбил

Баҳолаганлар

38

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг